Қоғоз ишлаб чиқариш сири қадимдан маълум бўлган. Илк қоғозлар Хитойда ишлаб чиқарила бошлаган, лекин уни тайёрлаш усули то VIII асргача жуда қаттиқ сир тутилган.
Ривоятларда айтилишича, VIII аср ўрталарида хитой қўшини Самарқанд ҳукмдори Абу Муслим ҳудудига бостириб кирганида, самарқандлик лашкарлар босқинчиларга қаттиқ қаршилик кўрсатган ва ажнабийлар устидан ғалаба қозонган. Жанг пайтида кўплаб хитойликлар асир олинган, улар орасида қоғоз тайёрлаш бўйича усталар ҳам бор эди. Улар ўз жонини сақлаб қолиш эвазига сирни очишга ва Самарқандда қоғоз ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга розилик беришган. Шу пайтдан бошлаб то XVIII асргача Самарқанд Ўрта Осиёдаги ипак қоғоз ишлаб чиқариш марказига айланди.
Ажабланарлиси, ушбу афсонавий қоғозни яратишнинг кўп асрлик анъналари сақланиб қолган – ҳозир у Самарқанддан 13 километр узоқликда, сайёҳлар борадиган Конигил қишлоғида, «Мерос» қоғоз фабрикасида ишлаб чиқарилади. Унга ҳунарманд ака-ука Мухторовлар асос солган. Улар туфайли фабрикада қоғозни қоғоз ясовчи машиналар пайдо бўлишидан анча олдин қўлланган қадимий усулда ишлаб чикариш тикланди ва йўлга қўйилди. Бундай усулнинг асосий хусусияти – қўл меҳнати, унда фақат табиий хомашёдан фойдаланилади. Оддий варақ 40 йил давомида сақланса, Самарқанд қоғозининг бу муддати ўн баравар узоқроқ – 400 йилга тенг.
«Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» тукумидаги кўк китоблар учун Финляндияда ишлаб чиқариладиган, жилосиз қопланган қоғоз ишлатилади. Бундай қоғознинг 1 кв.м. 135 грамм тош босади.
Қоғоз номи унинг асосига қўлланиладиган, бўёқларнинг қоғозга сингиб ва ёйилиб кетишига йўл қўймайдиган махсус қатлам қоплама деб аталиши билан боғлиқ. Бўёқ тез қурийди, босма элементнинг ёйилиши камаяди, шунинг ҳисобига тасир офсет усулидаги қоғозга қараганда анча ёрқин ва жозибали бўлади. (Бўр) Қопламали қатлам ҳисобига қоғознинг оқлиги 98 фоизга етиши мумкин.
Қопламали қоғоз қалинлиги, мустаҳкамлиги, сингувчанлиги камлиги билан ажралиб туради. Уни босма маҳсулотнинг ташқи салобати муҳим бўлган ҳамма жойда ишлатишади. Одатда бу қоғоз қолган турларига қараганда қалинроқ ва нархи ҳам, масалан, офсет қоғоздан кўра қимматроқ.
Китобларимизнинг қоғози жилосиз бўлса-да, саҳифалари қандай ялтироқ кўринишга киради? Улар босиб чиқаришдаёқ сайқалланади. Вараққа саҳифага енгил, ёқимли жило берувчи махсус лок сурилади. Бу саҳифаларни шикаст етиш ва қирилишдан сақловчи дисперцион ҳимоя локидир.
Олд ва орқа форзац (китоб варақларини муқова билан бириктириб турувчи қисми) учун нозик целлюлоза толаларидан тайёрланадиган тилларанг тусдаги махсус дизайнерлик қоғозидан фойдаланилади. Бу қоғознинг маҳсулотга ностандарт визуал ва тегиниш ҳиссини бериш учун алоҳида тузилиш хусусияти ёки босма нақшга, турли қопламаларга эга юқори сифатли туридир.