Мусулмон дунёсида машҳур бўлган шифобахш урф-одатлардан бири сувни махсус идиш – “жом чилкалит”да “муқаддаслаштириш” эди.
Сеҳр-жоду маросимини ўтказаётган одам пок (таҳоратли) ҳолатда бўлиши керак эди. Сув мис косанинг ички қисмига ўйилган матн орқали «муқаддас»лаштирилган. Муайян оят матнини ўзига «сингдирган» сув касалликни даволайди, туғишни осонлаштиради, васвасалардан халос қилади ва омад чақиради, деб ишонишган.
“Бисмиллоҳ” сеҳр-жодуни зарарсизлантириш учун ишлатилган. Қуръон ал-Фотиҳнинг биринчи сураси барча касалликларни (масалан, фалажлик, бод касали ва бел оғриқни) даволашга ёрдам берган.
Идишнинг ички қисмига оятлардан ташқари, диний мазмундаги бошқа матнлар, тавсифлар, алифбонинг алоҳида ҳарфлари, сеҳрли тўртбурчаклар ва бошқа шакллар чизилган. Вақт ўтиши билан чизиқлар ўзига хос график формулага айланди ва сув маълум хусусиятларга эга бўлди, деб ҳисобланган.
“Жом-чилкалит” косасининг нодир нусхаси Санкт-Петербургдаги Давлат Дин тарихи музейида сақланмоқда.
"Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида" лойиҳасининг бош ҳомийси Eriell Group нефть-сервис компанияси эканлигини қайд этиб ўтамиз.