Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясида Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти бошқаруви раиси Фирдавс Абдухолиқов ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Беҳзод Йўлдошев билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда жорий йилнинг ёзида Ўзбекистон Фанлар академияси билан ҳамкорликда ўтказилиши режалаштирилган “Ўзбекистон маданий мероси – янги Уйғониш даври пойдевори” VI Халқаро конгрессига тайёргарлик кўриш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Фанлар Академияси президенти Б.Йўлдошев лойиҳанинг маданий меросни асраб-авайлаш ва оммалаштириш масалаларидаги ўзига хослиги ва самарадорлигини таъкидлаб, истиқболли ҳамкорликка умид билдирди.
Фанлар Академияси кутубхонасига “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” туркумидаги 35 жилдлик китоб-альбомлар топширилди.