Баъзи ҳашаматли китобларимиз учун эксклюзив қутилар ишлаб чиқарилади. Бундай қутилардаги китоблар ҳурматли ва юқори мартабали шахсларга тақдим этилади.
Қутилар чекланган миқдорда ишлаб чиқарилади. Улар мураккаб қўл меҳнати ёрдамида ясалади.
Қутилар муқовасидаги каби чармдан тайёрланади ва ранги бўйича унга тўлиқ мос келади. Қутиларнинг эътиборга лойиқ жиҳати унинг бой нақшидир, уни бажариш жуда мураккаб меҳнатни талаб этади. Уни яратиш учун 18 та клише ишлатилади, натижада боғловчи материалда рельеф тасвири ёки нақш пайдо бўлади. Нақшлар қутининг барча қисмларини - олд, орқа ва ён томонларини безатади. Қутини тайёрлаш учун олтин фольгадан фойдаланилади. Олтин қути дизайнига ёрқин ва ҳашаматли кўриниш беради.
Бундай машаққатли иш бир неча кун давомида амалга оширилади.
"Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида" лойиҳасининг бош ҳомийси Eriell Group нефть-сервис компанияси эканлигини қайд этиб ўтамиз.