“Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” лойиҳаси ўзининг беш йиллик тарихида илк бор АҚШ ва Канададаги шахсий коллекциялардаги Ўзбекистон маданий мероси обидаларига бағишланган алоҳида жилдни нашр этди.
“АҚШ ва Канададаги шахсий тўпламларда Ўзбекистон маданий мероси” китоб-альбомини нашр этишга тайёргарлик ишлари икки йил давом этди. Жилднинг ўзига хос жиҳати шундаки, мақолаларнинг бир қисми тўплам эгаларининг ўзлари томонидан, иккинчиси эса манбаларни ўрганиш билан шуғулланган мутахассислар томонидан ёзилган.
Альбом ноёб артефактлар намуналарини ўз ичига олади.