“Ўзбекистон маданий мероси- жаҳон тўпламларида” лойиҳаси доирасида, биринчи марта Татаристон Республикаси коллекцияларидаги Ўзбекистон маданий меросига бағишланган китоб-альбом нашрга тайёрланмоқда. Альбомда илк бор, бир вақтнинг ўзида иккита йирик музей – Татаристон Республикаси Миллий музейи ва Татаристон Республикаси Давлат тасвирий санъат музейининг ўзбек коллекциялари тақдим этилади.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, Қозон ва Ўзбекистоннинг шаҳарларини узоқ йиллик тарихий ва маданий алоқалар боғлаб туради. ХХ асрнинг бошларидан, улар ҳар хил этнографик ва археологик экспедициялар форматида бўлиб ўтган, бу ишларнинг натижасида Ўзбекистоннинг қадимги манзилгоҳларидан топилган ҳунармандчилик буюмлари ва топилмалар, Волга бўйининг энг йирик шаҳри бўлган Қозонга етказилган.
Тасвирий санъат соҳасидаги ўзаро муносабатларга келсак, улар тақдирларида иккала минтақа бир хил аҳамиятга эга бўлган рассомлар туфайли шаклланди. Булар: П. Беньков, Ч. Аҳмаров, Б. Урманче ва бошқалардир. Бунинг натижаси ўлароқ, Қозон музейи коллекцияларида Ўзбекистон ҳудудида яратилган ёки ўзбек заминига бағишланган ажойиб санъат буюмлари тўплами вужудга келган.
Альбомни яратишда татаристонлик мутахассислар фаол иштирок этишди. Татаристон Республикаси Миллий музейи директори Алиса Львовна Вяткина ва Татаристон Республикаси Давлат тасвирий санъат музейи бош директори Розалия Миргалимовна Нургалеева, Бутунжаҳон жамиятининг альбом яратиш ташаббусини қўллаб-қувватладилар. Музейлар ходимлари учун, фондларда сақланиб келинаётган, келиб чиқиши ўзбекона бўлган буюмларни мақсадли равишда топиш ва санасини аниқлаштириш ўзига хос тадқиқот ишига айланган. Фондлардаги ишлар узоқ вақт давом этган. Бухородан заргарлик буюмлари топилган, булар- аёллар тақинчоқлари, башанг ясатилган от безаклари, эркаклар ва аёлларнинг шойи кийимлари, нафис бахмал камарлар. Ноёб экспонатлар қаторига, Добросмислов коллекциясидан 1920 йил санасига оид бўлган Хоразм ипак боналари ҳам киради. Иккинчи музей- ўзбекистонлик рассомлар, хусусан, Чингиз Аҳмаровнинг расмлари билан машҳур. Қозонда туғилган, номи Ўзбекистон тасвирий санъати ривожи билан узвий боғлиқ бўлган Павел Беньковнинг суратлари ҳам катта қизиқиш уйғотган.
Альбомларнинг муаллифлари сифатида- Лилия Илевна Саттарова (Татаристон Республикаси Миллий музейи) ва Дина Диасовна Хисамова (Татаристон Республикаси Давлат тасвирий санъат музейи) майдонга чиқдилар.
Лойиҳа Eriell Group- халқаро нефть хизматлари компанияси кўмагида амалга оширилмоқда.
Туркумнинг янги китоб-альбомларининг тақдимотлари, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг 2022 йил ёзида бўлиб ўтадиган VI Конгрессида бўлиб ўтади.