Ўрта асрларда Ўзбекистонда газламалар жуда қадрли ва қимматли бўлган.
Ўзининг гўзаллиги ва юқори сифати туфайли улар минтақадан ташқарида ҳам қадрланиб, Ипак йўли бўйлаб савдонинг салмоқли қисмини ташкил этган.
Буни ўрта аср тарихчиси Муҳаммад Наршахий (899-959) Бухорога бағишланган асарида шундай тасвирлайди: “Бухорода қалъа ва шаҳар ўртасида, масжид ёнида катта устахона бўлган. У ерда гилам, парда, турли газламалар, ёстиқлар, жойнамозлар ва хон саройи полига тўшаладиган матоларни тайёрлашган. Уларнинг барчаси шу қадар юқори қийматга эга эдики, фақат битта парда сотишдан тушган даромад билан Бухорода бутун ер солиғини тўлаш мумкин эди.
Наршахийнинг ёзишича, маҳаллий тўқимачилик маҳсулотлари Х асрда Бағдод, Хуросон, Сурия, Миср, Эрон ва Ҳиндистонга экспорт қилинган.
Ўзбекистоннинг анъанавий матолари ҳақида янада кўпроқ маълумотларни “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” туркумидаги “Чехия тўпламлари” китоб-альбомидан топиш мумкин.
"Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида" лойиҳасининг бош ҳомийси Eriell Group нефть-сервис компанияси эканлигини қайд этиб ўтамиз.