Ўзбек хонликлари даврида заргарлар кумушдан кўпроқ фойдаланганлар.
Олтин қимматлиги туфайли камроқ ишлатилган, аммо тилла суви югуртириш (зарҳаллаш) техникаси кенг тарқалган эди.
Қимматбаҳо заргарлик буюмларини сотиб олишга қодир бўлмаган одамлар учун заргарлар турли хил найрангларга бориб, шундай ҳашаматли нарсаларни яратдиларки, улар ташқи кўриниши жиҳатидан қимматбаҳо металл ва тошлардан ясалган буюмлардан деярли фарқ қилмасди.
Шундай қилиб, кумуш билан қопланган мис заргарлик буюмлари ҳамёнбоп эди. Қимматбаҳо тошларга ўхшаш бўлган рангли шиша, айниқса қизил, яшил ва кўк, қимматбаҳо ёқут, зумрад ва сапфир ўрнини эгаллади.
Айниқса ХIХ асрнинг охирида машҳур феруза тоши сифатида хизмат қилган шаффоф бўлмаган кўк шишадан фойдаланиш сезиларли даражада ошди.
Баъзи заргарлик буюмларининг сирти нозик металлдан иборат бўлишига қарамай, ичи махсус таркиб билан тўлдирилгани учун янада салмоқли ва қимматлироқ кўриниш олди.
XIX -ХХ аср заргарлик буюмлари ҳақида – “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида" туркумидан “Чехия тўпламлари” китоб-альбомидан маълумот олишингиз мумкин.
"Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида" лойиҳасининг бош ҳомийси Eriell Group нефть-сервис компанияси эканлигини қайд этиб ўтамиз.