“Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” лойиҳасининг йиллар давомида олиб борилган машаққатли меҳнати натижасида 60 жилдлик китоб-альбомлар нашр этилди. Уларнинг ҳар бир саҳифасида жаҳон музейлари тўпламларини безаб турган ўзбек маданиятининг дурдона асарлари акс эттирилган.
Эътиборлиси, жорий йилда бўлиб ўтган форумда Марказий Осиёнинг барча давлатларидан олимлар иштирок этди. Шундай қилиб, Конгресс саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ва Евросиё қитъаси юрагининг умумий тарихини биргаликда ўрганишни таклиф қилади.
"Россия 1" телеканали томонидан Конгресс давомида тайёрланган қизиқарли лавҳаларни YouTube каналимизда томоша қилишингиз мумкин
Видеони томоша қилиш учун ҳавола бўйлаб ўтинг.