Бутунжаҳон жамиятининг юбилей конгресси натижаларни сарҳисоб қилди

QANDAY QILIB BUTUNJAHON JAMIYATIGA DO‘ST BO‘LISH MUMKIN?

Бутунжаҳон жамиятининг юбилей конгресси натижаларни сарҳисоб қилди

Пойтахтимизда “Ўзбекистон маданий мероси – янги Уйғониш даври пойдевори” Бутунжаҳон жамиятининг V юбилей Конгресси якунланди.


Конгресс учун “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” туркумида 15 та янги китоб-альбомлар тайёрланди. Ушбу туркумдаги  китобларнинг умумий сони элликтага етди. Лойиҳа доирасида Ҳиндистоннинг Бобурийлар даври меъморий ёдгорликларидаги эпиграфик ёзувларга бағишланган жилдни тайёрлаш бўйича ишларнинг якунлангани Конгресснинг ўзига хос ютуғи бўлди. Ушбу жилд “Ўзбекистон меъморий эпиграфияси” туркумининг давоми бўлиб, нафақат мамлакатимиз, балки хориждаги обидалар билан боғлиқ илмий-тадқиқот ишларининг рамзий бошланишидир. Биринчи жилд устида олиб борилган ишлар якунига кўра, умумий маданий меросимизни, яъни Қозоғистон ва Эрон ёдгорликларида сақланиб қолган эпиграфик манбаларни, масалан, Темурийлар даври Эрон меъморчилигини ўрганиш ишларини бошлашга қарор қилинди.
Бундан ташқари, яна 6 та совға альбоми нашр этилди. Улар орасида ранг-баранг иллюстрацияли китоблар бор: улардан 4 жилди Ўзбекистон санъати дурдоналарига, 1 та расмли альбом Риштон кулолчилигига ва яна 1 та альбом Камолиддин Беҳзод миниатюраларига бағишланган.


Конгресс доирасида ўнга яқин китоб-альбомлар тақдимотига бағишланган ноёб кўргазмалар тайёрланди. “К.Беҳзод миниатюралари” фотокўргазмаси, Жалол Усмоновнинг “Тафаккур метафизикаси” расмлар кўргазмаси ва мультимедиа лойиҳаси, археолог, Ўрта Осиё маданияти тадқиқотчиси Леон Семёнович Баршевскийнинг “Ўзбекистоннинг ажойиб қўлёзмалари фотокўргазмаси,  “Ўзбекистон тарихи фотосуратларда – ўтмишни кашф этиш” фотокўргазмаси, Риштон кулолчилик буюмлари эксклюзив кўргазмаси, шунингдек, “Замонавий илм-фанда 3D технологиялар” махсус экспозицияси – Шаҳрисабз ва Самарқанд ёдгорликларига виртуал саёҳат – шулар жумласидан.


Конгресснинг 12 секцияси ишида дунёнинг 40 дан ортиқ давлатидан 250 дан ортиқ олимлар иштирок этди. Улардан 9 нафари академик, 63 нафари фан доктори, 66 нафари профессор, 28 нафари доцент ва 28 нафари фан номзоди, 40 нафардан ортиғи музей, кутубхона, илмий ташкилотлар раҳбарларидир. Тошкентда 100 га яқин ҳисобот тингланди. Шунингдек, Бутунжаҳон жамияти олимлари Хива ва Нукусда бўлиб ўтадиган Халқаро форум ва маданий мерос ҳафталигининг секция йиғилишларида иштирок этади. Улар амалга оширилган ишларга ҳамда Бутунжаҳон жамиятининг келажак учун белгиланган режаларига бағишланган.


Конгресснинг шов-шувли воқеаси буюк ҳукмдор Мирзо Улуғбек буйруғи билан яратилган “Ўзгармас юлдузлар китоби” факсимиле нашрининг тақдимоти бўлди. Ноёб факсимиле нусха Австриянинг Mueller&Shindler  нашриёти томонидан Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти билан ҳамкорликда яратилган. Ушбу қўлёзма Франция Миллий кутубхонаси фондида сақланмоқда. Бу энг йирик қадимий қўлёзмаларнинг еттинчи факсимиле (кўчирма) нашридир.


Конгрессни ёритиш учун 30 дан ортиқ хорижий ОАВ, 50 дан ортиқ маҳаллий ОАВ жам бўлди. Айни пайтда Конгресс фаолиятига оид 200 га яқин материаллар хорижий ва маҳаллий нашрларда чоп этилган.
Конгресс иштирокчилари, Бутунжаҳон жамияти аъзолари лойиҳанинг истиқболдаги режаларини баён қилдилар. Хориж коллекциялари – Украинанинг Ханенко музейи, Россия Давлат Эрмитажи, Венгрия, Бирлашган Араб Амирликлари ва бошқа мамлакатлардаги музей ва кутубхоналарда ҳамда Хитойдаги илмий тўпламларда сақланаётган маданий манбаларимизга бағишланган “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” туркумидаги янги китоб-альбомларни чоп этиш шулар жумласидандир.


Шунингдек, Бухоро ва Термиз музейларининг маданий меросига оид китоб-альбомлар устида иш олиб бориш режалаштирилган ва “Ўрта Осиёнинг қадимий даврлардан то ХХ асргача бўлган картографик тасвирлар тарихи” лойиҳаси устида иш олиб борилади.

Sara Noshadi: YuNESKO O‘zbekistonning madaniy merosini asrab-avaylash borasidagi sa’y-harakatlarini ko‘rishdan mamnun

Sara Noshadi: YuNESKO O‘zbekistonning madaniy merosini asrab-avaylash borasidagi sa’y-harakatlarini ko‘rishdan mamnun

Ko‘proq o‘qish...
O‘zbekistonda Butunjahon jamiyatining “O‘zbekiston madaniy merosi – yangi Renessans poydevori” VI Xalqaro kongressi bo‘lib o‘tadi

O‘zbekistonda Butunjahon jamiyatining “O‘zbekiston madaniy merosi – yangi Renessans poydevori” VI Xalqaro kongressi bo‘lib o‘tadi

Ko‘proq o‘qish...
50 ta albomda O’zbekiston madaniy merosi durdonalari tasvirlangan

50 ta albomda O’zbekiston madaniy merosi durdonalari tasvirlangan

Ko‘proq o‘qish...
V Xalqaro kongress ishtirokchilari O’zbekiston Prezidentiga an’anaviy Murojaatnomani qabul qildi

V Xalqaro kongress ishtirokchilari O’zbekiston Prezidentiga an’anaviy Murojaatnomani qabul qildi

Ko‘proq o‘qish...
Конгресс меҳмони Рафаэл Некталов: “Мен бу ерда маданиятга ҳар томонлама ёндашувни кўряпман”

Конгресс меҳмони Рафаэл Некталов: “Мен бу ерда маданиятга ҳар томонлама ёндашувни кўряпман”

Ko‘proq o‘qish...
Тошкентдаги Бутунжаҳон жамияти Конгресси: ёрқин бошланиш ва самарали иш

Тошкентдаги Бутунжаҳон жамияти Конгресси: ёрқин бошланиш ва самарали иш

Ko‘proq o‘qish...
Toshkentda Mirzo Ulug‘bek buyurtmasi asosida yaratilgan noyob qo‘lyozma taqdimoti bo‘lib o‘tdi

Toshkentda Mirzo Ulug‘bek buyurtmasi asosida yaratilgan noyob qo‘lyozma taqdimoti bo‘lib o‘tdi

Ko‘proq o‘qish...
Тошкентда Мирзо Улуғбекнинг махсус буюртмаси билан яратилган кам ўрганилган қўлёзма тақдимоти бўлиб ўтди

Тошкентда Мирзо Улуғбекнинг махсус буюртмаси билан яратилган кам ўрганилган қўлёзма тақдимоти бўлиб ўтди

Ko‘proq o‘qish...
«Узбекистон маданий мероси – янги ренессанс асоси» V халқаро конгресси иштирокчиларининг Узбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёевга  мурожаати

«Узбекистон маданий мероси – янги ренессанс асоси» V халқаро конгресси иштирокчиларининг Узбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёевга мурожаати

Ko‘proq o‘qish...
Янги Маданий мерос ҳафталигининг тадбирлари эълон қилинди

Янги Маданий мерос ҳафталигининг тадбирлари эълон қилинди

Ko‘proq o‘qish...
Яна бир китоб-альбом Кушонлар салтанати хазинасига бағишланиши режалаштирилган

Яна бир китоб-альбом Кушонлар салтанати хазинасига бағишланиши режалаштирилган

Ko‘proq o‘qish...
Янги китоб-альбом Сарцетакисдаги Ўзбекистон галереясига бағишланиши режалаштирилган

Янги китоб-альбом Сарцетакисдаги Ўзбекистон галереясига бағишланиши режалаштирилган

Ko‘proq o‘qish...
O‘zbekiston san`ati durdonalariga bag‘ishlangan noyob albom chiqariladi

O‘zbekiston san`ati durdonalariga bag‘ishlangan noyob albom chiqariladi

Ko‘proq o‘qish...
Qoraqalpoq xalqining qo'lda yasagan durdonalariga rangli albom bag'ishlandi

Qoraqalpoq xalqining qo'lda yasagan durdonalariga rangli albom bag'ishlandi

Ko‘proq o‘qish...
“O‘zbekiston madaniy merosi” loyihasi hind turkumining uchinchi jildi qanday bo‘ladi?

“O‘zbekiston madaniy merosi” loyihasi hind turkumining uchinchi jildi qanday bo‘ladi?

Ko‘proq o‘qish...
«O‘zbekiston madaniy merosi» loyihasining navbatdagi jildi amaliy san’at muzeyi kolleksiyalariga bag‘ishlandi

«O‘zbekiston madaniy merosi» loyihasining navbatdagi jildi amaliy san’at muzeyi kolleksiyalariga bag‘ishlandi

Ko‘proq o‘qish...
Ernesto Ramires: O`zbekistoning o`z madaniy merosini o`rganish, saqlash va ommalashtirish borasidagi ishlari ko`plab mamlakatlar uchun namuna

Ernesto Ramires: O`zbekistoning o`z madaniy merosini o`rganish, saqlash va ommalashtirish borasidagi ishlari ko`plab mamlakatlar uchun namuna

Ko‘proq o‘qish...
Toshkent va Samarqandda O‘zbekiston madaniy merosiga bag‘ishlangan Xalqaro kongress o‘tkaziladi

Toshkent va Samarqandda O‘zbekiston madaniy merosiga bag‘ishlangan Xalqaro kongress o‘tkaziladi

Ko‘proq o‘qish...

Boshqa yangiliklar