
“Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” лойиҳаси собиқ Кушон подшолиги ҳудудида жойлашган давлатларни бирлаштирган бебаҳо бойликлар тўплами бўйича тадқиқотлар олиб бориш имкониятига эга бўлди. “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” лойиҳаси томонидан амалга оширилаётган тадқиқот ташаббуслари Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштиришга қаратилган бўлиб, Eriell Group халқаро нефть хизматлари компанияси кўмагида амалга оширилмоқда.
Маълумки, Афғонистон ҳудудидан инсоният тарихидаги энг катта ва қиммат хазиналардан бири Кушон олтини топилган. Ҳозир у Кобул миллий музейи коллекциясида сақланмоқда.
Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва тарғиб қилиш бўйича Бутунжаҳон жамияти Қобул музейи директори, доктор Муҳаммад Фахим Раҳимий билан бўлажак музокараларда Афғонистондаги умумий маданий меросимиз бўлган Кушон подшоҳлари олтини каби осори-атиқаларга бағишланган китоб-альбомни нашр этиш бўйича келишувга эришишни мақсад қилган.
Эслатиб ўтамиз, доктор Раҳимий 2021 йил сентябрь ойида бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон жамиятининг V Конгрессида иштирок этиши кутилмоқда.
“Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган тадқиқотлар Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва тарғиб қилишга қаратилган бўлиб, Eriell Group халқаро нефть хизматлари компанияси томонидан қўллаб-қувватланади.














