
Юбилей Конгресси арафасида Бутунжаҳон жамияти Eriell Group халқаро нефть хизматлари компанияси кўмагида юнон Сарцетакис галереясидаги Ўзбекистон меросига бағишланган китоб-альбомни нашр этиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
2020 йил декабрь ойида бўлиб ўтган “Ўзбекистон маданий мероси – янги Уйғониш даври асоси” IV Халқаро Конгрессида Эллададаги Корфу Осиё санъати музейи директор ўринбосари, музей тўпламлари бўлими бошлиғи Кассиани Кагоуриди Кофру музейи тўпламларидаги Ўзбекистон маданий мероси ҳақида гапирди.
2018 йилдан бери Сарцетакисдаги Ўзбекистон галереяси кўргазмаси Греция аҳолиси учун доимий очиқ. У 300 дан ортиқ экспонатларни ўз ичига олган. Элладада шу пайтгача Ўзбекистон санъати бунчалик кенг қамровда намойиш этилган музей бўлмаган.
Эндиликда эллинликлар аудиторияси учун Ўзбекистоннинг ноёб маданий мероси тўплами ҳавола этилган. Унда Бухоро, Самарқанд, Фарғона ва бошқа шаҳарларда ишлаб чиқарилган ранг-баранг сўзана кашталар, гиламлар, ХIХ аср заргарлик буюмлари томошабинлар экспозицияга қўйилган. Бундан ташқари, коллекциядан қўнғирот ва лакай ўзбек қабилалари гиламлари, тўқимачилик санъатининг қорақалпоқлар анъаналарига мансуб нодир намуналари ўрин олган.
















