Ўрта асрлардаги ўзбек хонликлари ҳудудида, сўнгра Ўзбекистонда гиламдўзлик сеҳрли ҳунар ҳисобланиб, гиламлар тумор вазифасини ўтаган.
Айнан гиламлар аёл ҳаётидаги энг муҳим воқеалар - тўй билан боғлиқ маросимларнинг доимий, ажралмас қисми эди.
Турли этник гуруҳлар ўртасидаги тўй тадбирлари маълум бир фарқларга эга бўлиши мумкин эди, лекин умуман олганда улар совчилик, унаштириш (фотиҳа), келин уйида шариат бўйича никоҳ ўқиш (никоҳ), келинни куёвнинг уйига кузатиш, тўй кечаси, тўйнинг иккинчи куни “юз очиш” маросими (юз очар), “келин салом”, тўйдан кейинги 40 кун (чилла)ни ўз ичига олган. Ёш аёл ҳаётидаги бу ва бошқа муҳим воқеаларнинг барчаси унинг қўли билан яратилган ажойиб кашталар, гиламлар ёрдамида бўлиб ўтади.
Мисол учун, ёш қиз ота-онасининг уйини тарк этганида, оила аёллари само ҳомийлигининг рамзи сифатида куёвнинг остонасигача бошида сўзанини кўтариб юришган. Тошкентда келиннинг боши узра сўзананинг маҳаллий муқобили бўлган палак кўтарилган. “Осмони фалак рамзи бўлган кашта келинни ёвуз руҳларнинг ҳийла-найрангларидан ва ёмон кўзлардан ҳимоя қилади”, деб ишонишган.
Кашталарнинг сеҳри уларнинг нақшида эди. Гулли (Бухоро мактаби) ёки астрал (Самарқанд мактаби) нақшлари, кўп сонли туморлар - буларнинг барчаси ёмон кўздан ҳимоя қилиш, соғлом зурриёт, фаровонлик ва узоқ умр кўриш ғояларини ўзида мужассам этган.
Ўзбекистон халқларининг бошқа урф-одат ва анъаналари ҳақида “Ўзбекистон маданий мероси Давлат Дин тарихи музейи коллекцияларида (Санкт-Петербург) ” китоб-альбомидан ўқинг.
"Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида" лойиҳасининг бош ҳомийси Eriell Group нефть-сервис компанияси эканлигини қайд этиб ўтамиз.


