XV асрдаги ўзбек безак элементи Берлин Ислом санъати музейига қандай келиб қолди?

XV асрдаги ўзбек безак элементи Берлин Ислом санъати музейига қандай келиб қолди?

Берлин ислом санъати музейининг нодир экспонатларидан бири темурийлар даври охири – XV аср охирларига оид сопол безак намунасидир.

Ушбу плитка ноодатий тарзда сирланган бўлиб, унда тўқ сариқ рангли ёрқин нақш мавжуд.

Музейга етиб боргунга қадар у узоқ йўлни босиб ўтди. Унинг биринчи харидори музейнинг собиқ директори Фридрих Зарре бўлиб, у 1904 йилда Ўзбекистондан узоқда, Жазоирда ушбу артефактни сотиб олган. 1922/1923 йилларда экспонат музейга унинг бошқа харидлари билан бирга келтирилди. Дастлаб, бу ғишт бўлаги бинонинг бир қисми бўлган, қурилишга кўрсатма берган буюртмачининг номи унинг ўнг бурчагида араб ёзувида битилган: Темурий Султон Абул-Музаффар Абу Сейид Баҳодурхон.

Темурнинг набираси номи тилга олинган султон Абу Сейид 1451-1469 йилларда Темурийлар давлатини бошқарган. Демак бу кошин Ўзбекистон ҳудудидаги бирон бир бинога ўрнатилган бўлиши мумкин. 

Бошқа ноёб экспонатлар ҳақида “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида" туркумидаги “Германия Федератив Республикаси тўплами" китоб-альбомида ўқинг.

"Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида" лойиҳасининг бош ҳомийси  Eriell Group нефть-сервис компанияси эканлигини қайд этиб ўтамиз.