Хориждаги тўқимачилик коллекциячилари ўзбек маҳсулотларига меҳр қўйган. Ва уларнинг севимли тўқимачилик турларидан бири - қадимий каштадўзлик маҳсулотлари узоқ асрларда чорвачилик билан шуғулланган Лакай ва Қўнғирот қавмларига мансуб сумкалар, сўзаналардир.
Буларга турли хил қадоқлаш ғилофлари - илгичлар, шунингдек, тўғри бурчак остида қавилган декоратив сегуш кашталар хос бўлиб, улар бугжомани (кўрпа-тўшак ва либосларни ўраш учун ишлатиладиган қалин мато) безаш учун мўлжалланган. Лакай ва Қўнғрат каштачилигининг энг яхши намуналари 1875-1925 йилларга тўғри келади.
Чорвадорларнинг кашта қавиш ишлари нафақат ўтовларнинг ички қисмига осилган безакли сумкалар, балки уларнинг нақшлари ўзига хос пиктограмма ролини ўйнаган ва худоларга қаратилган визуал ибодат тимсоли бўлган.
Республикамиз фондларида бу туркумдаги ўзбек тўқимачилик маҳсулотлари жуда оз бўлсада, хорижда улар ўзига хослиги ва бадиий гўзаллиги билан ниҳоятда машҳур ва юксак қадрланади.
Чет эллик коллекционерлар сўзаналарни ҳам жуда яхши кўрадилар. Мисол тариқасида, бизнинг давримизнинг энг кўзга кўринган коллекциянерларидан бири, Люблянада (Словения) туғилган Игнасио Вокнинг тўпламини олайлик. Унда Туркия, Эрон ва Кавказ тўқимачилик маҳсулотлари билан бир қаторда ўзбек хонликлари даврига оид 79 та ноёб кашта тўпаланган. Мутахассисларнинг фикрича, ушбу шахсий сўзаналар жамланмаси ўз сифати ва сони бўйича ҳатто Россия музейлари тўпламидан ҳам ошиб кетган.
Вок яқинда хазиналарини сотишга қарор қилди ва 2015-2016 йилларда Риппон Босвел аукционида (Германия) унинг коллекциясидаги ажойиб ўзбек сўзаналари янги эгаларини топди. Унинг ҳар бир аукциони бутун дунё коллекционерлар ва тўқимачиликни севувчилари орасида катта шов-шувга сабаб бўлган. 2017 йилда машҳур тўплам ниҳоят тўлиқ сотиб бўлинди.
Хориждаги ўзбек тўқимачилик маҳсулотлари ҳақида янада қизиқарлироқ маълумотларни “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” туркумидаги “Ўзбекистон кашта ва гиламлари хорижий коллекцияларда” китобидан топиш мумкин.
"Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида" лойиҳасининг бош ҳомийси Eriell Group нефть-сервис компанияси эканлигини қайд этиб ўтамиз.
