Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан юртимизда улуғ муҳаддис олим Имом Бухорийнинг меросини ўрганиш ва тадқиқ этиш, у киши мангу ором топган масканни обод қилиш борасида улкан ишлар амалга оширилмоқда. Давлат раҳбари ҳар гал Самарқандга ташрифи чоғида ушбу табаррук зиёратгоҳларни тиклаш, уларнинг тарихи ва мазмунини тўғри талқин қилиб етказиш бўйича кўрсатмалар бериб келмоқда. Президентимиз топшириғига асосан, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва аллома номи билан аталувчи мажмуада қурилаётган Имом Бухорий иновацион музейининг контентини яратиш бўйича Туркиянинг "Outdoor Factory" компанияси билан ҳамкорлик йўлга қўйилиб, амалий ишлар бошлаб юборилган.