23 февраль куни “Sevimli” телемедиа-мажмуасининг анжуманлар залида “Маданий мерос – Италия ва Ўзбекистон ўртасидаги кўприк” медиа-тадбири бўлиб ўтди. Тадбир доирасида янги “Ўзбекистон маданий мероси Италия тўпламларида” китоб-альбомининг тақдимоти ўтказилди. Тадбир Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти (WОSCU) ҳамда Италия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан, “Ўзбеккино” миллий агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.
“Ўзбекистон маданий мероси Италия тўпламларида” китоб-альбоми Бутунжаҳон жамиятининг Италия Республикаси илмий муассасалари билан бир неча йиллик тадқиқотлари ва ҳамкорлиги самарасидир. Тадбирнинг таклиф этилган меҳмони италиялик санъатшунос, жилд мутасаддиси ва мустақил тадқиқотчи Франческа Фиорентино бўлди.
Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти бошқаруви раиси, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори Фирдавс Абдухолиқов бошчилигидаги делегация Италия Республикасига, Ўзбекистон маданий мероси обидалари ва тарихий объектларига бир неча бор илмий-тадқиқот сафарларни уюштирди. Сафар чоғида Италия музейларида сақланаётган мамлакатимиз маданий меросига оид осори атиқалар ва тарихий ашёлар ўрганилди. Китоб нашр этилиши билан бирга “Ўзбекистон маданий мероси Италия тўпламларида” ҳужжатли фильми ҳам тайёрланди.
Ўзбекистон ва Италия муносабатларининг энг муҳим йўналиши бу маданий-гуманитар алоқaлардир. Чунки Италия Европада уйғониш даврининг ватани бўлган бўлса, Ўзбекистон, Моваруннаҳр Шарқ уйғониш даврининг биринчи ва иккинчи босқичларининг ватани ҳисобланади. Буюк Геглнинг шундай гапи бор: “Уйғониш Шарқдан бошланади”. Бутунжаҳон жамияти томонидан бўлиб ўтаётган бугунги тадбир эса ўзаро маданий алоқаларнинг яна би кўринишидир. Ўзбекистон маданий мероси бутун дунё бўйлаб кенг ёйилган, Францияда ташиил этилган Бутунжаҳон жамитяти ташаббуси билан, маданий меросимизни ўрганиш, тўплаш борасида амалга ошрилаётган ишлар тақсинга сазовордир. Бутунжаҳон жамияти томонидан чоп этилаётган китоблар дунёнинг энг етук олимлари, шарқашунос мухатассислари муаллифлигида яратилади. Бу китобларни Шарқ уйёғониш даврининг биринчи ва иккинчи босқичдаги маданий меросимизни ҳозирги замон ўқувчисига етказишдаги ноёб илмий иш дея баҳолаш мумкин. “Ўзбекистон маданий мероси Италия тўпламларида” китоб-альбоми чоп этилишида ҳам Ўзбекситон маданий мероcига бефарқ бўлмаган 20дан ортиқ олимлар иштирок этган. – деб таъкидлади Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” лойиҳаси таҳрир ҳайъати раиси Акмал Саидов
“Бугунги кунда Италия ва Ўзбекистон ўртасида турли соҳаларда ҳамкорлик кенгаймоқда. Кундан-кунга икки давлат ўртасидаги дипломатик алоқалар ҳам тобора ривожланиб бормоқда. Ўтган йили июнь ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Италияда бўлди, ноябрь ойида эса Италия президенти Сержио Маттарелла Тошкент, Самарқанд, Хива шаҳарларига ташриф буюрди. Бу ташрифлар икки мамлакатнинг ўзаро ҳамкорлиги учун янги саҳифаларни очади. Тарихий, маданий, иқтисодий ва ўзаро сиёсий алоқалар учун бу муҳим қадам ҳисобланади. Айни вақтга қадар биз ҳамкорликда бир қанча лойиҳаларни амалга оширдик. Бугунги тадбирдан кейин лойиҳалар салмоғи янада ортади, – дея таъкидлади Италия Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Агостино Пинна.
Тадбирда Бутунжаҳон жамияти томонидан нашр этиб келинаётган “Ўзбекистон маданий мероси” ҳамда “Ўзбекистон обидаларидаги битиклар” туркумига оид китоб-альбомларини олиш учун махсус халқаро сертификатларни топшириш маросими ҳам бўлиб ўтди. Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналар, элчихоналар ва халқаро ташкилотлар вакилларига китоб-альбомлар тақдим этилди.
“Ўтган вақт давомида Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш ва асраб-авайлаш масалалари давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Олимлар илмий изланишлар учун юртимизга кела бошлади, биз хорижий музейлар билан ҳамкорликда бир қанча лойиҳаларни амалга ошираяпмиз. Шу тариқа Ўзбекистон тарихи ва маданиятини тадқиқ қилувчи жаҳон олимлари ҳамжамиятини шакллантирган ишончли платформа яратилди. Биз кино санъати, замонавий медиа соҳасида, юртимизнинг бой маданий мероси ва тарихини ўрганиш ва татбиқ этиш борасида ривожланишнинг янги босқичига кўтарилдик. Бу юутуқларнинг барчаси давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг маданият ва маънавият соҳаларига бўлган катта эътибори ҳамда олиб бораётган оқилона ташқи сиёсатининг натижасидир”, – деб таъкидлади Бутунжаҳон жамияти бошқаруви раиси, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Фирдавс Абдухолиқов.
Тадбирда Италия ва ўзбек кинематографлари ҳамкорлигидаги лойиҳалар – “Марко Поло” ҳамда “Хўжа Насриддин” ҳужжатли фильмлари намойиши ҳам бўлиб ўтди.
“2022 йилда бизнинг V&Cо телекомпаниямиз Марко Поло ҳақида, унинг Ўзбекистон ҳудуди орқали Италиядан Осиёга бўлган ажойиб саёҳати ҳақида ҳужжатли фильм суратга олди. Бу бизнинг Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги ва президенти Пинакотека Бре́ра директори Др. Жеймс М. Бредберн бўлмиш Associazione Circles Squared (Италия) билан ҳамкорликдаги халқаро лойиҳадаги илк тажрибамиз эди. Бу тажриба бизни Ўзбекистон Кинематография агентлиги билан биргаликда Хўжа Насриддин ҳақида янги лойиҳа яратишга илхомлантирди. Бу Миланнинг энг қадимги қўғирчоқ труппаси – Cарло Cолла & Figli қўғирчоқ театри актёрлари ва қўғирчоқлари иштирокидаги жуда ноодатий фильм бўлади”, – деди V&CО телекомпанияси продюсери Алёна Михайлова.
“Инсоният тарихида маданий мероснинг аҳамияти катта. Афсусуки кўп ҳолларда бу меросга эътибор жуда ҳам кам. Баъзи давлатларда тарихий қўлёзмаларни сақлаш, ўрганиш ёки меъморий обидаларни асраш борасида самарали ишлар олиб борилмаган, тарихий мерос йўқолиб бормоқда. Афсуски бу лойиҳалар етарли даражада молиялаштирлимайди. Бу ишларга ўнинчи даражали соҳа сифатида қарашади.
Ўзбекистон томонидан маданий меросни ўрганиш ва тарғиб қилиш борасида амалга оширилаётган ишларни эса алоҳида эътироф этиш мумкин. WОSCU томонидан қилинадиган ишлар эса жуда қимматлидир. Мен WОSCU ўз зиммасига олган масъулияти ва ўзбек маданий меросига оид бебаҳо китобларни нашр этиш, кўргазмалар ўтказиш каби салмоқли ишларни амалга ошираётганлигини жуда юқори баҳолайман ва қадрлайман. ЮНEСКО номидан Бутунжаҳон жамиятига чуқур миннатдорчилигимни изҳор этаман.” – ЮНEСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сара Ношади хоним
“Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” лойиҳасининг бош ҳомийси Eriell Group нефть-сервис компаниясидир.
Маълумот учун: Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти (WОSCU) 2018 йилда дунёнинг 300 дан ортиқ шарқшунослари ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, 2019 йилда Парижда расман рўйхатдан ўтган, шунингдек, 2023 йилда ўзининг Тошкент шаҳридаги ваколатхонаси очган.
Бугунги кунда WОSCU 450 дан ортиқ олимларни бирлаштириб, ҳар йили давлат, жамоат ва халқаро ташкилотлар, ижтимоий масъулиятли тадбиркорлик субъектлари кўмагида “Ўзбекистон маданий мероси” туркумидаги китоб-альбомларни нашр этади, шунингдек маданий тадбирлар ва медиа-ивентларни ўтказади. Fergana.agency.