Сиёсий ирода бўлмаса маданий меросни ўрганиш ва оммалаштириш қийин. Бу борада Президент Шавкат Мирзиёевнинг маданий меросга бўлган эътибори ва қўллаб-қувватлови бошқа давлатларга намуна бўла олади. Мен илк даъфа юртингизга 2008 йилда келган эдим. Ўша давр билан таққослаганда Ўзбекистон дунёга очилди. Жаҳон олимлари тўпланиб, Ислом Цивилизацияси маркази контентини бойитиш бўйича таклифларини билдиряпти. Бизнинг Памуккале университетимиз ва Имом Бахорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўртасида имзоланган келишув асосида яқин ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйганмиз. Туркияда Имом Бухорийнинг 1500 дан ортиқ асарлари бор. Биз Самарқанддаги марказ билан Имом Бухорий асарларининг каталогини ҳамда ҳижрий 597, мелодий 850 йилда ёзилган “Сахихул Бухорий” асари нусхасини чоп этиш ниятидамиз.
