Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Қуръонни узлуксиз ўқиш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Қуръонни узлуксиз ўқиш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази (ИЦМ) музейи очилгандан сўнг «Қуръонлар зали»да Қуръон 24 соат давомида ўқиб борилади. Бу ҳақда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича бутнжаҳон жамияти (WOSCU) таҳрир ҳайъати аъзоси, филология бўйича фалсафа доктори (PhD) Рустам Жабборов ИЦМ музей экспозициясини шакллантиришга қаратилган тақдимот лойиҳалари бўйича ўз маърузасида маълум қилди.
Жабборовнинг маърузаси ҳозирда қурилаётган Ислом цивилизацияси маркази биносида ташкил этиладиган музейни жиҳозлаш режаларига бағишланган эди.
«Ислом цивилизацияси маркази музейини безашнинг асосий концепцияси аввал бошда тўққиз бўлимдан иборат эди, лекин эндиликда бу концепция қайта кўриб чиқилди ва эндиликда беш бўлимдан иборат бўлади. Булар Исломдан олдинги давр, Биринчи, Иккинчи ва Учинчи Ренессанслар ҳамда Қуръонлар зали. Заллар энг янги технологиялар асосида жиҳозланади. Қуръонлар залида Қуръонни узлуксиз ўқиб бориш режалаштирилмоқда», — дея таъкидлади Жабборов.