Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти (WOSCU) раиси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Фирдавс Абдухаликов ушбу мегалойиҳа ҳақида шундай деди:
– Сизга маълумки, муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуслари билан Ўзбекистонда барча соҳалар қатори илм-фан, таълим ва маданиятга, шунингдек, маданий меросимизни ўрганиш ва оммалаштиришга катта эътибор берилмоқда.
Етти йил аввал БМТ минбаридан туриб давлатимиз раҳбари инсонпарвар ислом моҳиятини жаҳон ҳамжамиятига етказиш муҳим вазифалардан бири эканлигини таъкидлаган эдилар. 2017 йил 23 июнда Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ислом цивилизацияси марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган.
