Жошкун Йилмаз, Туркия Қўлёзмалар институти президенти: Ўзбекистон олимлари ислом цивилизациясига улкан ҳисса қўшган.

Жошкун Йилмаз, Туркия Қўлёзмалар институти президенти: Ўзбекистон олимлари ислом цивилизациясига улкан ҳисса қўшган.

Жошкун Йилмаз, Туркия Қўлёзмалар институти Президенти: “Самарқанд, Бухоро заминдан етишиб чиққан алломалар ислом цивилизациясига улкан ҳисса қўшган. Мен Туркиядаги юртдошларимга Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент каби қадимий шаҳарларни бориб зиёрат этишларини доим маслаҳат бераман. Туркия ва Ўзбекистоннинг қардошлиги, дўстлиги чамбарчас боғланган, чунки аждодларимиз Ўзбекистондан бўлган. Тошкентда ўтказилаётган Маданий мерос хафталигидаги иштироким Ўзбекхон Қурьони билан боғлиқ. Унинг тарихи 1318-йилга бориб тақаладиган асл нусхаси Туркиянинг Сулаймония кутубхонасида сақланади. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази билан хамкорликда Ўзбекхон Қуръонининг факсимиле нусхасини тайёрламоқчимиз. Бу хайрли ишни тезроқ амалга ошириш учун бор имкониятларимизни сафарбар этамиз. Яна бир муҳим маьлумот аждодингиз Мирзо Улуғбекнинг шогирди Али Қушчининг 550 йиллиги Туркияда кенг нишонланмокда. Президентимиз жаноб Эрдўган 2024 йилнинг ноябрь, декабрь ойларини Али Қушчи йили деб эьлон килди. Жорий йил ноябридан бошлаб 2025 йил мобайнида Туркиянинг турли шаҳарларида Али Қушчи фаолиятига бағишланган халкаро конференциялар, кўргазмалар ўтказилади.